icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Академик Турғунпўлат Даминов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

08.02.2022

Академик Турғунпўлат Даминов

Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради.

Таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Турғунпўлат Даминов 2022 йилнинг 6 февраль куни 81 ёшида вафот этди.

Т.Даминов 1941 йил 25 апрелда Тошкент шаҳрида туғилди.

1964 йил Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тиббиёт академияси)ни тугатиб, меҳнат фаолиятини мазкур олий таълим муассасасида стажёр-тадқиқотчиликдан бошлади. Кейинчалик аспирантурада таҳсил олди. Дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертацияларини ҳимоя қилди.

2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги этиб сайланди.

Заҳматкаш олим ўзининг қарийб 60 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент давлат тиббиёт институти доценти, кафедра мудири, ректори, Тошкент педиатрия илмий-текшириш институти директори лавозимларида самарали меҳнат қилди. Тошкент тиббиёт академиясида ёшларга сабоқ бериб, юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Т.Даминов ўз илмий фаолиятида индукторларни болалар касалликларига татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, кўп йиллик изланишларидан сўнг янги турдаги бензонал индуктор амалиётда қўллана бошланди. Натижада, ўткир ва давомли гепатит касаллигининг сурункали шаклга ўтмаслигини таъминлаб берадиган асосий препарат даволаш жараёнига самарали жорий этилди.

Т.Даминов 6 та дарслик, 14 та монография, 45 дан зиёд илмий-услубий қўлланма ва тавсияномалар, ўнлаб мақолалар муаллифидир.

Унинг бевосита раҳбарлигида 21 та фан доктори ва 45 га яқин фан номзодлари тайёрланган.

Т.Даминов мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати сифатида самарали фаолият олиб борди.

Академик Т.Даминовнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш йўлидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор” фахрий унвони, “Дўстлик” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Турғунпўлат Обидович Даминовнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева,

Н.Исмоилов, А.Арипов, Б.Йўлдошев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo