icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Пекинда қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

04.02.2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида  XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги “Қуш уяси” миллий стадионида бўлиб ўтди.

Маросим бадиий дастури ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Инсониятнинг умумий тақдири ҳамжамияти» концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирди.

Сўнг Миллатлар паради бўлиб ўтди. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда юртимиздан қатанашаётган тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев Ўзбекистон давлат байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Ёрқин спорт байрами авжида Олимпия олови ёқилди. Маросим байрамона мушакбозлик билан якунланди.

Олимпия ўйинларининг 4-20 февраль кунлари ўтадиган мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатидан 4 мингдан зиёд спортчи курашади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo