icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
«Заковат» интеллектуал ўйини фаол иштирокчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

07.10.2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ўсиб келаётган янги авлод вакилларига ҳар томонлама эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг эзгу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мустақил фикрлайдиган, зукко ва кенг дунёқарашга эга бўлган ўғил-қизларни тарбиялаш борасидаги ишларга давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши сифатида алоҳида аҳамият берилмоқда.

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ёшлари ўз куч ва имкониятларини улкан ютуқ ва марраларга эришиш йўлида сафарбар этиб, Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида юксак азму шижоатини яққол намоён этмоқда.

Ўзининг юқори интеллектуал салоҳияти, иқтидор ва изланувчанлиги, ташаббускорлиги ва етакчилиги билан ёшларни чуқур билим олишга, илм-фан сирларини эгаллашга ундаб келаётгани, улар ўртасида соғлом илмий-маърифий рақобат муҳитини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш, буюк аждодларимизга муносиб бўлган баркамол авлодни вояга етказишда фарзандларимизга алоҳида ўрнак ва намуна бўлаётгани, «Заковат» интеллектуал клубининг қизғин ва муросасиз баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани ҳамда профессионал билимдонлар сафини кенгайтиришга катта ҳисса қўшаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Абдуллаев Абдурасул Муминович - «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори

«Келажак бунёдкори» медали билан

Жуманов Беҳзод Турсунбаевич - Гурлан туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Ходжаев Навруз Азаматович - Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти

Ходжаев Ферузбек Кахрамон ўғли - «Ишонч» дўконлар тармоғининг Хива филиали бошқарувчиси, Хоразм вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Маткаримов Азамат Хурматович - Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Тажиев Жамоладдин Нурлаевич - Хива шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти

Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович - Хоразм Маъмун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Хоразм вилояти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш.МИРЗИЁЕВ

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo