icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари амалий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

24.12.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни 60 йиллик юбилейи билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, биродар Озарбайжон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Етакчилар Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Савдо-иқтисодий алоқалар ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди: ўзаро савдо кўрсаткичлари барқарор ошиб бормоқда, етакчи корхоналар кооперацияси кенгаймоқда. Шу ойда Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Боку шаҳрида саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Икки томонлама маданий-гуманитар дастур доирасида фаол алмашинувлар давом этмоқда.

Давлат раҳбарлари устувор тармоқ ва йўналишларда, шу жумладан машинасозлик, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни жадал илгари суриш муҳим эканини қайд этдилар.

Минтақавий сиёсат ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Телефон орқали мулоқот ҳар доимгидек самимий ва дўстона муҳитда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo