Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этдилар

02.12.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид ол Мактум билан телефон орқали сўзлашди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Амирликлар Вице-президентини қутлуғ байрам - ушбу мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан муборакбод этиб, фаровонлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилакларини изҳор этди.

БАА ижтимоий-иқтисодий, инновацион ва гуманитар тараққиётнинг барча соҳа ва йўналишларида катта ютуқларга эришаётгани, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Буларнинг барчаси Дубайда муваффақиятли ўтказилаётган EXPO бутунжаҳон кўргазмаси тадбирларида ҳам ўз тасдиғини топмоқда.

Ўзбекистон Президенти ва Амирликлар Вице-президенти ҳар доимгидек яқин ва дўстона икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали шерикликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжуд эканини қайд этдилар.

Юқори технологиялар ва инновациялар, “яшил” энергетика, савдо ва логистика, шунингдек, интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариш соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Фаол мулоқотни ва барча йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Телефон орқали мулоқот очиқ, дўстона ва ишончли руҳда ўтди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2023 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: