icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди

17.11.2021

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни кимё саноатида амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва янги лойиҳалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар бугун натижадорликка айланмоқда. Хусусан, кимё саноатида сўнгги беш йилда умумий қиймати 2 миллиард 100 миллион долларлик 16 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингта янги иш ўрни яратилди. Яна бир муҳим жиҳати, соҳага хусусий сектор кириб келиб, улар томонидан 45 миллион долларга тенг 8 та лойиҳа ишга туширилди.

Шу беш йилда кимё саноатида ишлаб чиқариш 1,5 баробарга, экспорт ҳажми 190 миллион доллардан 310 миллион долларга кўпайди. Корхоналарнинг умумий соф фойдаси 8 баробардан зиёд ўсиб, жорий йил якуни билан 1 триллион сўмдан ошиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги қарорига мувофиқ келгусида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятларида юқори қийматли товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган 4 та технологик кимё кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Уларда углерод, полиэфир ва ацетат толаси, поливинилацетат, калий нитрати каби 20 дан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Йиғилишда ушбу кластерлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар тармоқдаги улкан имкониятларга нисбатан етарли эмаслигини, инвестиция жалб этиб, маҳсулотларни кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади.

Келгуси йилда ишлаб чиқариш ҳажмини 12 триллион сўмга, экспортни 380 миллион долларга етказиш имкониятлари кўриб чиқилди. Соҳани рақамлаштириш, корхоналарда операцион харажатлар ва энергия сарфини қисқартириш орқали маҳсулот таннархини камайтириш вазифаси қўйилди.

Қайд этилганидек, умумий қиймати 740 миллион долларлик 4 та йирик лойиҳа бўйича қурилиш ишлари бошланади. Шунингдек, келгуси йилда суюқ комплекс ўғитлар, карбамид формальдегид смоласи, гидроксипропил-метилцеллюлоза, кальций хлорид каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мутасаддиларга ушбу лойиҳалар ижросини доимий назоратга олиш бўйича кўрсатма берилди. 

Корхоналарни трансформация қилиш, уларга замонавий технологиялар ва бошқарув тизимини жорий этиш ишларни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Янги корхоналарни кадрлар билан таъминлаш ҳам муҳим масала. Шу мақсадда келгуси йилда 6 минг нафар олий ва ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш мўлжалланган. Тармоқдаги 6 та корхона негизида ўқув марказлари ҳамда Чирчиқ шаҳрида ишчи-мутахассислар тайёрлаш мажмуасини ишга тушириш белгиланган.

Мутахассисларни кимё саноатининг бугунги ривожи ва иш берувчининг талаблари асосида тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилишда белгиланган вазифалар бўйича тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб, ижроси таъминланади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo