icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ифтихор маҳалласи Чирчиқнинг ифтихорига айланди

16.10.2021

Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 18 март куни Чирчиқ шаҳрида бўлганида Ифтихор маҳалласидаги аҳволни кўрган, одамлардан ҳудуддаги муаммоларни сўраб, уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгилаган эди.

Шундан сўнг маҳалла бутунлай ўзгарди. 16 та кўп қаватли уйнинг коммунал тармоқлари ва ташқи қиёфаси янгиланди. Уйлар олдида болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилди. Йўлаклар асфальтланиб, кўчаларга ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, майсазорлар барпо этилди. Маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино, кутубхона қурилди.

Президент маҳалла бўйлаб юриб, бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Маҳалладаги 300 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 1 минг 250 ўринли 7-умумтаълим мактаби ҳам мукаммал таъмирланган. Давлатимиз раҳбари мактабдаги шароитлар билан танишди.

– Сизлар замонавий билим олиб, эртага Янги Ўзбекистоннинг муносиб ворислари бўлиб улғайишингиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Яхши ўқиб, соғлом бўлиб улғайсангиз, менинг ниятим шу. Чунки, нажот – таълимда, билимда, – деди Шавкат Мирзиёев болаларга.

Шу ерда маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбат бўлди.

- Кўп-кўп шаҳарларга, узоқ-узоқ қишлоқларга бориб, одамларни рози қилишга ҳаракат қилаяпмиз. Чирчиқда ҳам одамлар қийналди, умидсизликка ҳам тушиб қолганди. Мана, энди ўзгаришларни кўриб, ишонч пайдо бўлди, “қилса бўлар экан-ку!” деяпти. Уйлар қуриляпти, сув, иссиқлик тизими яхшиланяпти, боғлар ташкил қилинаяпти. Бундай ишлар ҳали давом этади. Чирчиқни одамлар келиб ҳавас қиладиган шаҳарга, вилоятда намунага айлантиришимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ифтихор маҳалласида 2 минг 600 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бугунги кунда ҳудудда барча қулайликларга эга 2 минг 500 хонадонли 39 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Кейинги босқичда, бу ерда яна 3 минг 500 оилага мўлжалланган 56 та замонавий уй барпо этилади.

Мазкур маҳаллага ёндош ҳудудда 50 та 2 қаватли коттежлар ҳам қурилмоқда. Президент ушбу уйларни кириб кўрди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo