icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент кластер маҳсулотларини кўздан кечирди

12.10.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти Олот туманидаги “Мергантекс” масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди.

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда ушбу корхона негизида пахта-тўқимачилик кластери тузиш лойиҳаси билан танишган эди. Шундан сўнг унинг фаолиятида туб бурилиш бўлди. 2018-2020 йилларда 22 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиниб, Германия, Япония, АҚШ, Бельгия ва Швейцариядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. 

Бугун корхона пахта хомашёсига бирламчи ишлов беришдан тортиб тайёр кийим-кечак тикишгача бўлган барча жараёнларни қамраб олган улкан кластерга айланди. Бу ерда 880 киши ишламоқда. Кластер йилига 30 минг тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш қувватига эга. Ўтган йили бу ерда жами 240 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 6 миллион долларликдан зиёд экспорт қилинган.

- Бу катта ишларнинг биринчи натижалари. Лекин корхонадаги босқичлар ҳали охиргиси эмас. Энди кейинги босқичларни ўзлаштириб, инновацион технологияларни жорий этиб, қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтиришга ҳаракат қилиш керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Келгуси йили кластерда табиий  ва кимёвий толадан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Қиймати 25 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа натижасида экспорт ҳажми 30 миллион долларга етиши, қўшимча мингта иш ўрни очилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбарига пахта етиштиришда қўлланилаётган инновацион усуллар ҳақида маълумот берилди. Кластер томонидан 1 минг 200 гектар майдонда томчилатиб суғориш жорий этилган. Натижада сув сарфи камайиб, ернинг унумдорлиги ошган. Айрим фермер хўжаликлари пахтадан 70 центнергача ҳосил олган. Бир туп ғўзада 190 тагача кўсак бўлган.

Шавкат Мирзиёев бундай самарали ишларни давом эттириш, фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш, жумладан, хориж тажрибаси асосида маҳаллий томчилатиб суғориш технологияси ишлаб чиқариш зарурлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo