icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент ёшлар фестивалига борди

21.09.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида ўтаётган Ёшлар фестивалига ташриф буюрди.

- Ҳозиргина Бўзатов туманидан қайтишда ёшлар фестивали ўтказилаётганидан хабар топиб, сизлар билан учрашишга қарор қилдим. Чунки мен қаерга борсам, албатта ёшлар билан мулоқот қилишга ҳаракат қиламан. Сизларнинг кўзингизда, билимингизда, эрганги кунга ишончингизда Янги Ўзбекистонни, Янги Қорақалпоғистонни кўриб, ўзим учун катта куч-қувват оламан, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида Қорақалпоғистонда ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Шаҳар ва туманларда 14 та янги мактаб қурилди, 4 та янги олийгоҳ ташкил этилди.

- Мен ҳар доим ёшлар, таълим, билим-билим деб таъкидлайман. Билим «ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди». Қанча кўп билим эгаласак, келажак бизники. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратамиз деб ўзимизга ғоя олганмиз. Бу пойдеворни ким яратади? Фақат билимли ёшлар, - деди Президент.

Ёшларга кенг имконият яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилиб, 135 та мактаб капитал таъмирланиши айтилди. 

Президентимиз келгуси беш йилда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилиши, бунинг учун Қорақалпоғистонда мамлакатимиз ва хорижий университетларнинг 6 та нуфузли олий ўқув юртлари филиаллари ташкил этилишини таъкидлади.

Шунингдек, келгуси беш йилда ҳар бир шаҳар ва тумандаги Ёшлар марказлари ва умумтаълим мактабларида 100 мингдан зиёд ёшлар чет тиллари ва Ай-Ти технологияларига ўқитилади. Қўшимча 6 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.

Ёшлар Президент ташрифини олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo