icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Либерал-демократик партияси съездида иштирок этди

09.09.2021

Президент Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида иштирок этди.

Унда шу йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш учун партиядан номзод кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

Анжуман қатнашчилари бу сайлов муҳим сиёсий воқеа экани, Президентликка кенг билим ва катта тажрибага эга, азму шижоатли ва қатъиятли, етакчи шахс номзодини илгари суриш зарурлигини қайд этди.

Партия электорати фикрларини инобатга олган ҳолда, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Съезди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бутун фаолиятини халқимиз фаровонлигига бағишлаб келаётган, бугунги мураккаб даврда мамлакатимизни ривожлантиришга қодир бўлган, ўзининг инсоний фазилатлари ва раҳбарлик қобилияти билан юртдошларимиз ҳурмати ва меҳрини қозонган Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишлари ҳақида маъруза қилди.

Сўзга чиққанлар номзоднинг кўп йиллик раҳбарлик тажрибасига эга экани, мамлакатимизни ривожлантириш ва халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида улкан хизматлар қилганини таъкидлашди.

Охирги беш йилда Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан тарихий аҳамиятга эга маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди. Халқ ҳокимияти мустаҳкамланиб, давлат органларининг ҳисобдорлиги таъминланди.

Шу даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат 34 фоиз, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Ялпи ички маҳсулотимиз 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

Партия электоратининг салмоқли қисми бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизматлар кўламини кенгайтириш чоралари кўрилди.

Буларнинг барчаси, пировард натижада, юз минглаб янги иш ўринлари яратилиши, халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Ижтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилгани қайд этилди.

Бундай янгиланиш ва ривожланишни муваффақиятли давом эттириш учун Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаш энг тўғри йўл эканлиги тўғрисида якдил фикр билдирилди.

Съездда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo