icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Афғонистон Президенти билан учрашди

15.07.2021

15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди.

Музокараларда минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Пандемияга қарамай, жорий йилнинг беш ойи якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ортди. Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокида 160 та янги корхона ташкил этилди.

Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган қўшма транспорт ва энергетика инфратузилмаси лойиҳаларини, хусусан, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўли ва янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳаларини  янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

Президентлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш борасида қатъий эканликларини қайд этдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo