icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз ҳудудлари ва Татаристон ўртасидаги ҳамкорлик учун кенг имкониятлар борлигини таъкидлади

16.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.

Мамлакатимиз ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари Тошкент вилояти мисолида кўриб чиқилди.

Устувор йўналишларда кооперация бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни самарали илгари суриш учун кенг имкониятлар мавжуд экани алоҳида таъкидланди. Бугун бўлиб ўтган икки томонлама ишбилармонлар форумининг самарали натижалари ҳам буни яна бир бор тасдиқлади.

Қўшма индустриал парк ташкил этиш, кимёвий, металл, электротехника маҳсулотлари ва турли ускуналар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик корхоналар барпо этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш,  рақамлаштириш ва инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳалари шулар жумласидан.

Учрашувда талаб юқори бўлган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни кўпайтириш мақсадида кенг савдо-логистика тармоғини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, шаҳарсозлик, уй-жой коммунал хўжалик ва ободонлаштириш соҳасини бошқариш, транспорт коммуникациялари ва инфратузилмасини такомиллаштириш борасида ҳамкорлик қилиш ва шу соҳалардаги илғор технологияларни ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги фаол алмашинувлар ҳам давом эттирилади.

Учрашув якунида қўшма “йўл харита”лари асосида муҳим йўналишлар бўйича амалий шериклик лойиҳаларини илгари суриш юзасидан келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo