icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Тожикистонга боради

08.06.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-11 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида Душанбе шаҳрида икки томонлама тадбирлар – расмий кутиб олиш маросими, тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралар, ижтимоий объектлар очилиши ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланишига бағишланган онлайн маросимлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Кўп қиррали шерикликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни белгилаш ҳамда узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади. Президентлар халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари Тожикистон пойтахтида қўшма маданий тадбирларда иштирок этадилар, Сўғд вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиб, қатор саноат объектлари билан танишадилар.

Тадбирлар якунида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Кейинги йилларда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга – стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, аниқ амалий мазмун билан бойиганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Давлат раҳбарларининг ташаббуси билан ва қатъий сиёсий иродаси туфайли икки биродар мамлакат ва халқ ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ҳал этилди.

Ўзаро савдо ҳажми бир неча баробар ортиб, ўтган йили 500 миллион доллардан ошди, 200 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди. Гуманитар соҳада фаол алмашинувлар, ҳудудлар ўртасида самарали алоқалар амалга оширилмоқда.

Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитда Ўзбекистон ва Тожикистон коронавирус оқибатларини енгиб ўтишда ўзаро бирдамлик кўрсатиб, бир-бирига елкадош бўлди.

Бўлажак саммитга тайёргарлик доирасида икки мамлакат Бош вазирлари раҳбарлик қилаётган Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши, илмий-амалий конференция, Ўзбекистон киноси кунлари ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтди. Ташриф арафасида биринчи Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгашининг учрашуви ўтказилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo