icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюрди

27.04.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 27 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. 

Мустақиллик йилларида вилоят ҳар томонлама ривожланди, унинг шаҳар ва қишлоқлари обод бўлиб, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошди. Ҳудудда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришда салмоқли натижаларга эришилмоқда. 

2016 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 9,6 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 6,3, қурилиш ишлари 11,8, чакана товар айланиши 15,2 фоизга ўсди. 

Ўтган йили саноат соҳасини ривожлантиришга доир 304, қишлоқ хўжалигида 696 лойиҳа амалга оширилди. 

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар самарасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2016 йилда 80,3 фоизни ташкил этди. 

Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 38 миллион долларлик маҳсулотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилди. 

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси вилоят саноатини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. 2016 йилда бу ерда фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан 163 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Биринчи Президентимизнинг 2013 йил 18 мартдаги "Жиззах" махсус индустриал зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони асосида барпо этилган ушбу махсус худудда ўтган йилларда 20 (Жиззахда 15 та, Сирдарёда 5 та) корхона ишга туширилди. 

Замонавий технологиялар билан таъминланган корхоналарда 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Иш ўринларининг 60 фоизини олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари банд этди. 

Ҳозир эркин иқтисодий ҳудудда юк ва енгил автомобиллар учун тормоз колодкалари, телевизор, кондиционер, музлаткич, кир ювиш машинаси, микротўлқинли печ, светиодли чироқлар, полипропилен иплар, ведио ва IP телефонлар, телекоммуникация ускуналари, интернет тезлигини оширувчи бутловчи қисмлар каби турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида вилоятда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш бўйича катта режа ва мақсадларни баён этган эди. Президентимизнинг Жиззахга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишиш кўзда тутилган. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo