
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи бошланди
29.04.2021

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.
Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Айни пайтда ташриф дастуридан ўрин олган тадбирлар бошланди.