icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш масъулияти

21.04.2017

Президентимиз пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Имом Термизий жомеъ масжидида бўлди. 

Бутун дунёда буюк аждодларимизнинг сўнмас даҳосига ҳурмат-эҳтиром, уларнинг бой илмий меросини ўрганишга қизиқиш ҳамиша юқори бўлган. Хорижий мамлакатларда уларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий ва бадиий асарлар яратилган. 

Биринчи Президентимиз раҳнамолигида буюк олим ва мутафаккирларимиз, қадимий шаҳарларимиз юбилейлари халқаро миқёсда нишонланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида улуғ алломаларимиз, азиз-авлиёларимиз қадамжоларини обод этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Миллий маънавий меросимизни тиклаш ва асраб-авайлаш, илм-фан ва таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Буюк боболаримиз тафаккури маҳсули бўлган тарих, адабиёт, санъат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, кимё, астрономия, меъморлик, дин ва бошқа соҳаларга оид минглаб ноёб қўлёзмалар бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Президентимиз таъбири билан айтганда, бундай бой меросга эга бўлган халқ дунёда камдан-кам топилади. 

Ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Абу Исо Термизий ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. 

Биз бахтиёр авлодмиз, бахтли халқмиз, чунки шундай буюк аждодларнинг ворисимиз, деди Президентимиз. Халқимиз фаровонлиги, мамлакатимиз равнақи йўлида қилаётган ишларимиз билан улуғ аждодларимизга муносиб бўлишимиз керак. Бу барчамиздан юксак масъулият талаб қилади. 

Шавкат Мирзиёев нуронийлар билан суҳбатда дунёнинг турли ҳудудларида ислом динини ниқоб қилиб олган кимсалар қанчадан-қанча бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлаётганини, бундай қабиҳ ҳаракатлар муқаддас динимизга мутлақо тўғри келмаслигини, фарзандларимизни ана шундай ёвуз ниятли кучлар, экстремистик ғоялар таъсиридан асраб-авайлашимиз зарурлигини қайд этди. 

Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида Ислом маданияти марказини ташкил қиламиз, деди Шавкат Мирзиёев. Юртдошларимиз, мамлакатимизга келадиган меҳмонлар бу ерда буюк алломаларимизнинг бебаҳо мероси намуналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоғи лозим. 

Президентимиз мутасаддиларга масжидни реконструкция қилиш бўйича топшириқ берди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo