Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Президент меҳрибонлик уйидаги болаларни бағрига олди: Орзу-умидларинг ортида Худонинг марҳамати, эртанги қувонч бор

19.02.2021

Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйида бўлди. Шароитларни кўздан кечириб, бу ерда тарбияланаётган болалар билан суҳбатлашди.

- Сизлар ҳаммаларинг менинг фарзандларимсизлар. Ҳаёт жуда мураккаб. Шуни билингларки, бугун оғир кунлар бўлсаям, Аллоҳ таолонинг ёруғ кунлари бор. Сизларнинг қийналганларинг, оилани эслашларинг, орзу-умидларинг ортида Худонинг марҳамати, эртанги қувонч бор. Бу дунёда ким бахтли бўлишини келажак кўрсатади. Сизларнинг бахтли бўлишингиз учун ҳаётларингизга доимий асос яратишни ўйлаяпмиз. Бир марталик эмас, қонун жиҳатидан. Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз. Тинчлик-осойишталикда сизларнинг бахтингизни кўриш насиб этсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент «Саховат» уйини ҳам бориб кўрди. Унинг биноси 1982 йилда қурилган.

- Менга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бирдек қадрли. Бугун жуда оғир кун бўлди, кўп масалаларни муҳокама қилдик. Самолётга ўтириб, қайтиш олдидан кўнглимдан сизлар ўтдингиз. Шу муаммони ҳал қилмасдан кетаманми, деб ўйладим. Менга "Саховат" уйларига эҳтиёжи бўлган нуронийлардан жуда кўп хатлар келади. Шуларни инобатга олиб, ижтимоий ҳимояни кучайтирамиз. 4 ой ичида Наманган шаҳрида "Саховат" уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз,  даволанасиз. Сизларга соғлиқ ва узоқ умр тилайман, - деди давлатимиз раҳбари.

Нуронийлар юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.

Шунинг билан Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
  • Администрация янгиликлари
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: