icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент бандлик муассасалари фаолияти билан танишди

18.02.2021

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди.

 Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда шундай марказлар ташкил этилмоқда.

«Art soft holding» марказида тўқимачилик соҳасига ихтисослашган. Бу ерда 12 та ишчи касблар бўйича йилига 2 мингдан зиёд мутахассислар тайёрланади.

Унинг ёнида жойлашган моно-марказда 9 та соҳанинг 27 хил йўналиши бўйича йилига 3 минг нафардан зиёд аҳоли ўқитилади. Бу йўналишлар меҳнат бозори талабларини ўрганиш асосида ташкил этилган. Ўқув ва машғулот хоналари зарур асбоб-анжом, станок, компьютер, муляж ва бошқа амалиёт ускуналари билан таъминланган.

Муҳим томони шундаки, марказ давлат-хусусий шериклик тизимида ишлайди. Машғулотларни амалиётчи усталар, тадбиркорлар олиб боради. Давлат шароит яратиб, илмий-ишлаб чиқариш жиҳатидан таъминлайди, тадбиркорлар эса ўзлари ўқитган ёшларни ишга олади. Яъни, бу ерда касб ўрганган йигит-қизлар ишсиз қолмайди.

Марказда ахборот технологиялари ва хорижий тиллар ҳам ўргатилади. Хусусан, IT-мутахассислар онлайн хизматлар кўрсатиб, яхши даромад топмоқда.

Президентимиз марказда яратилган шароитлар билан танишди, мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев шу ерда оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди. Давлатимиз раҳбари вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo