Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг делегациясини қабул қилди

25.01.2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Хусусан, пандемияга қарамай, икки мамлакат давлат органлари ва ишбилармонлик доиралари даражасида фаол мулоқот олиб борилмоқда. Инвестициялар вазири делегацияси таркибида Саудия Арабистонининг 30 га яқин етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳам шундан далолат беради.

Инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ Ўзбекистон Республикаси Президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Вазир Саудия компанияларининг инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланаётгани ва уларнинг мамлакатимизда самарали фаолият юритиши учун яратилган қулай шароитлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Делегация ташрифи арафасида Бухоро шаҳрида қўшма бизнес-форум муваффақиятли ўтказилиб, Ишбилармонлик кенгашини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди, йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Кеча Сирдарё вилоятида “ACWA Power” корпорацияси иштирокида қуввати 1200 мегаватт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди. Бундан ташқари, ушбу компания томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қиймати 1000 мегаваттли шамол электр станциялари барпо этилади.

Умуман, мамлакатимизда Саудия инвестициялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони кейинги йилларда бир неча баробарга кўпайди.

Музокаралар чоғида амалий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари муҳокама қилинди.

Энергетика, нефть-газ, газ-кимё ва кимё, саноат, қишлоқ хўжалиги тармоқларида, соғлиқни сақлаш, фармацевтика соҳалари ва бошқа йўналишларда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик принципларини жорий қилиш асосида янги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Қўшма дастур ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда инвестиция компаниялари ва микромолиявий ташкилотларни тузиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу ташаббусларни ўрганиш ва илгари суриш мақсадида “йўл харитаси”ни қабул қилиб, амалга ошириш, ҳукуматлараро комиссия фаолиятини қайта тиклаш, устувор лойиҳалар бўйича ишчи гуруҳларни шакллантиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
  • Администрация янгиликлари
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: