icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Инвестиция лойиҳалари тақдимот қилинди

11.01.2021

Президент Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Жиззах вилоятидан қайтиб келгач, инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Дастлаб 2021 йилда тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди.

Мамлакатимизда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, тижорат банклари томонидан 2021 йилда 120 триллион сўм миқдоридаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қурилиш материаллари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, машинасозлик ва бошқа тармоқларда қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлган 14 та йирик инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Масалан, Сирдарё шаҳрида фаолият юритаётган полиэтилен қоп ва енгил контейнерлар ишлаб чиқариш корхонасида 2 мингга яқин киши меҳнат қилмоқда. Бунинг давоми сифатида, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “спанбонд-мелтблаун” нотўқима матоларини ишлаб чиқаришга қаратилган 94 миллион долларлик лойиҳа режалаштирилган.

Умуман айтганда, янги лойиҳалар самарасида махсус техникалар, полиметалл маҳсулотлар, геосинтетик материаллар, минерал пахта асосида қурилиш плиталари, қувур, ойна ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашни йўлга қўйиш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил этиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, оқилона жойлаштириш, саноат инфратузилмасини яхшилаш, кластер ва технопарклар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевга, шунингдек, пойтахтимизда инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши борасида маълумот берилди. Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 2020 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига 3,7 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилгани қайд этилди. Қиймати 11 триллион сўмдан зиёд 306 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, қарийб 13 мингта янги иш ўрни яратилган.

Мисол учун, Бектемир туманидаги “ДСК Бинокор” масъулияти чекланган жамият 504 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига темир-бетон маҳсулотлар, Сергели туманидаги “Bek Mega Textile” корхонаси 119 миллиард сўмлик инвестиция эвазига тўқимачилик товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этган.

Бу борадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида 2021-2023 йиллар учун қиймати 109 триллион сўмдан зиёд 1 минг 277 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан қарийб 4,9 миллиард доллари хорижий инвестиция ва кредитларга тўғри келиши кутилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар 86 мингга яқин иш ўрни ташкил этиш имконини беради.

Жорий йилда мазкур лойиҳалар доирасида барча манбалар ҳисобидан 4,1 миллиард доллар инвестиция ўзлаштирилиши белгиланган. 454 та лойиҳани ишга тушириб, қарийб 29 минг кишини иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари тақдимот қилинган лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли, замон талабларига мос равишда амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo