icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Мен сизлардай кўзи ёнган, юраги ёнган ёшларни излайман, cизлар шунга муносибсизлар

25.12.2020

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига йиғилган йигит-қизлар билан мулоқот қилди. Тошкентдаги “Humo Arena” саройига келганлар ва ҳудудлардаги иштирокчилар ўз фикрларини, таклиф ва мулоҳазаларини очиқ баён этди.

Давлатимиз раҳбари барча долзарб ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, улар бўйича мутасаддиларга шу ернинг ўзида кўрсатмалар берди.

- Форум давомида сизлар билан суҳбатлашган вазирлар менга саволларингни, фикрларингни айтиб берди. Давлат идоралари раҳбарлари ёшларнинг муаммоларини ота-она бўлиб, юрагидан ўтказиб, тизимли шуғулланмагани ҳақиқат. Энди ҳамма раҳбарлар ёшларнинг овозини эшитади, талабларини амалга оширади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз форум давомида билдирилган фикрлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинишини таъкидлади.

– Мен сизларга бир сиримни айтаман: ҳудудларга борганда кўпроқ ёшлар билан учрашишга, улар билан гаплашишга ҳаракат қиламан. Чунки мен сизлардай кўзи ёнган, юраги ёнган ёшларни излайман. Сизлар шунга муносибсизлар, – деди Президент.

Форумда “Humo Arena” саройига келган 3 минг 300, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.

– Бугун тарихий учрашувимиз. Келинглар, бу доимий бўлиб қолсин. Халқимиз меҳр кўзда дегандек, бир-биримизга меҳримиз абадий бўлсин, – дея сўзини якунлади Шавкат Мирзиёев.

Форум иштирокчиларининг мамлакатимиз ёшларига мурожаати қабул қилинди.

Ушбу форум, Президент билан мулоқот мамлакатимиз ёшларига кўтаринки руҳ, унутилмас мотивация бағишлади. Тадбир якунидаги концерт катта байрам шодиёнасига айланиб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo