icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди

21.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Туркманистон Президенти давлатимиз раҳбарини мамлакатимиз МДҲга самарали раислик қилгани ва Ҳамдўстлик саммитини муваффақиятли ўтказгани билан самимий табриклади.

Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳолатлар кучайиши ва коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб шароитда Ўзбекистон Ҳамдўстликка раислик концепциясини тўлиқ рўёбга чиқаришга ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича муҳим ташаббусларни амалга оширишга муваффақ бўлгани алоҳида таъкидланди.

Президентлар икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Пандемия оқибатларига қарамай, савдо алоқалари ривожланмоқда, иқтисодиёт тармоқларида, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик чуқурлашиб, гуманитар алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Давлат раҳбарлари саноат кооперацияси бўйича янги лойиҳаларни илгари суриш учун Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш лозимлигини таъкидладилар.

Маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга, бунда икки халқ таниқли санъат ва фан арбобларининг кенг иштирокида мамлакатларимизда қўшма тадбир ва форумлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

 Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентининг Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида юқори даражадаги Ашхобод конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бўлажак тадбирда Ўзбекистон Республикасининг делегацияси иштирок этиши тўғрисида келишувга эришилди.

Суҳбат якунида Президентлар кириб келаётган Янги йил билан бир-бирларини самимий қутлаб, мамлакатларимизнинг қардош халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo