icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Самимий қутловлар

31.08.2016

Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари, ишбилармон ва академик доиралар вакилларидан самимий қутловлар келиб турибди. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган. 

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мактубида шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримов Жаноби Олийларига

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич! 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг 25 йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман. 

Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди. Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бениҳоя юқоридир. 

Дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг эзгу анъаналарига таянувчи давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, биз ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам барча йўналишларда мустаҳкамлаб, долзарб халқаро масалаларни ечишда саъй-ҳаракатларимизни самарали равишда мувофиқлаштириб бораверамиз. Бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади. 

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва равнақ тилайман. 
 

Эҳтиром ила,

Владимир Путин,

Россия Федерацияси Президенти

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллашган: 

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси – Елизавета II

Япония Императори – Акихито 

Бельгияликлар Қироли – Филипп 

Франция Республикаси Президенти – Франсуа Олланд 

Ҳиндистон Республикаси Президенти – Пранаб Мукержи 

Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев 

Молдова Республикаси Президенти – Николае Тимофти 

Туркия Республикаси Президенти – Режеп Таййип Эрдўғон 

Туркия Республикаси Бош вазири – Бинали Йилдирим 

Чехия Республикаси Президенти – Милош Земан 

Словакия Республикаси Президенти – Андрей Киска 

Болгария Республикаси Президенти – Росен Плевнелиев 

Малайзия Қироли – Абдул Халим Муадзам Шоҳ Янг ди-Пертуан Агонг XIV 

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик Ташкилоти Ижроия Қўмитаси Раиси – Маҳмуд Аббос 

Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид 

Исроил Давлати Президенти – Реувен Ривлин 

Сингапур Республикаси Президенти – Тони Тан Кенг Ям 

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Ички ишлар вазири – Сайф бин Зоид Ол Наҳаён 

Бельгия парламенти Вакиллар палатаси раиси – Зигфрид Браке 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби – Рашид Алимов 

ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори – Евгений Сисоев 

Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти – Сирил Мюллер 

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОIСА) президенти – Ким Ин Сук 

Корея Экспорт-импорт банки раиси ва президенти – Ли Дук Хун 

“Самсунг Инжиниринг” президенти ва бош ижрочи директори – Пак Чунг Хим 

“ЛУКОЙЛ” компанияси президенти – Вагит Алекперов 

Хитой миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгашининг раиси – Ван Илинь 

“Поли Текноложиз” компанияси президенти – Ван Линь 

“ZTE” корпорацияси президенти – Чжао Сяньмин 

“Сумитомо Корпорейшн” Бошқаруви раиси – Казуо Омори 

“Марубени Корпорейшн” Бошқаруви раиси – Теруо Асада 

“Мицубиси Хитачи Пауэр Системс” Бошқаруви раиси – Кожи Танака 

“Мицубиси Хэви Индастриз Лтд.” президенти ва катта ижрочи директори – Шунъичи Миянага 

“Фужицу Лимитед” президенти – Тацуя Танака 

“Исузу Моторс Лимитед” Бошқаруви раиси ва ваколатли директори – Сусуми Хосои 

“ИТОЧУ Корпорейшн” президенти – Масахиро Окафудзи 

Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси бош директори – Абдулваҳоб ал-Бадир 

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили – Петер Буриан 

Европа Парламенти депутати, Европа Парламентининг Марказий Осиё бўйича делегацияси раиси – Ивета Григуле 

Инҳа университети президенти – доктор Чой Сунжа 

Нагоя университети президенти – Сеичи Мацуо 

Европа менежмент ва технологиялар мактаби президенти – Йорг Рохолл 

Москва ва Бутун Россия Патриархи – Кирилл 

Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари – Викентий 

Қутловлар келиши давом этмоқда. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo