Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Бугун, 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг декабрь ойида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган давлатимиз раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Россия Президентлари коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Хусусан, ўзаро ташрифлар фаол амалга оширилмоқда, Ҳукуматлараро қўшма комиссия ва бошқа ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаяпти, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси бўйича устувор лойиҳалар ҳамда гуманитар алмашинув дастурлари давом эттирилмоқда.

Президентлар халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: