icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Геология соҳасидаги ишларнинг бориши кўриб чиқилди

16.11.2020

Президент Шавкат Мирзиёев геология соҳасини модернизация қилиш, инвестициялар жалб этиш ҳамда геология-қидирув ишларини кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Охирги уч йилда ушбу соҳага катта маблағ ажратилиб, технологияларни янгилаш, илм-фанни тиклаш ва кадрлар тайёрлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Замонавий техникалар қўлланаётгани натижасида бурғилаш аниқлиги ва унумдорлиги ошди. Ерости бойликларнинг захираси ҳам, прогноз ресурслари ҳам кўпайди.

Йиғилишда бу борадаги ишларни изчил давом эттириб, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, давлат корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича кейинги даврдаги асосий вазифалар муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари геология-қидирув ишларини ошириш ҳисобига 2021-2022 йилларда минерал хомашё базасини кескин кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Соҳага хорижий инвесторларни жалб қилиш учун геология-қидирув ишларини ташкил этишга бўлган ёндашувни ҳам ўзгартириш керак. Шу мақсадда истиқболли майдонларни шакллантириш, уларни хорижий инвесторларга бериш, геологик қидирув ўтказиш ва солиққа тортиш тизимларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

31 та стратегик фойдали қазилма майдон ва конлар жойлаштирилган онлайн аукционга чет эллик сармоядорларни кенг жалб этиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

– Геология соҳасида 50 фоиз вақт инвестиция билан шуғулланишга сарфланиши керак. Инвестиция келмаса, геологияда вазият ўзгармайди. Узоқ йиллик мавҳум режалар эмас, қисқа муддатли, аниқ ва натижадор режалар керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Етакчи аудиторлик ва консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда соҳадаги давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фанни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. “ЎзгеорангметЛИТИ” институтига илғор тажрибага эга хорижий компания жалб қилиниши белгиланди. 

Йиғилишда мутасаддилар 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo