icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тадбиркорлик Қашқадарёни ривожлантиришнинг асосий йўналиши этиб белгиланди

13.11.2020

Қарши шаҳрида ўтган йиғилишда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

– Қашқадарёда барча соҳаларда вазият тубдан ўзгариши шарт. Бунинг учун вилоятда ҳамма имконият бор. Ҳамма уйғониши керак, – деди Президент. 

Ҳокимларнинг таклифлари ва вилоятдаги муаммоларнинг таҳлилидан келиб чиқиб, тадбиркорлик асосий йўналиш этиб белгиланди. 2021 йил Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Бу борада манзилли ишлаш учун туман ва шаҳарларга вазирлар, тармоқ ва банклар раҳбарлари бириктирилди.

Давлатимиз раҳбари бугунги бозор талаби ва «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, туманларни муайян иқтисодиёт йўналишларига ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади. 

Хусусан, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ва Китоб туманлари боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослаштирилади. Ғузор ва Муборак туманларида нефть-газ-кимё, Чироқчи ва Деҳқонобод туманларида қурилиш материаллари бўйича кўплаб корхоналар ташкил этиш мумкин. 

Касби, Нишон, Миришкор ва Косон туманларини чорвачиликка ихтисослаштириб, йирик комплекслар ва кичик бўрдоқичилик фермалари ташкил этиш, озуқа базаси учун ер ажратиш вазифаси қўйилди.

Молия вазирлигига чорвачилик учун ўзлаштириладиган ер, боқилган ҳар бир бош қорамол учун субсидия бериш механизмини йўлга қўйиш топширилди.

Вилоятда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати 28 триллион сўм бўлган 950 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Бу лойиҳалар натижасида 15 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Камбағалликни қисқартириш, ёрдамга муҳтож ва ишсиз аҳолига даромад манбаи яратиш чоралари кўриб чиқилди.

Мутасаддиларга келгуси йилда 50 минг гектар майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилиш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз аҳолини уй-жой билан таъминлаш, йўллар, ичимлик суви тармоқлари қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Вилоятда марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражасини 79 фоизга, хусусан, бу борада вазият оғир бўлган Ғузор туманида 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Ёшлар ва аёллар манфаатларини таъминлаш масаласи чуқур таҳлил қилинди.

– Вилоятда ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Ҳокимлар ҳар ҳафтада бир кунни ёшлар билан ишлаш куни деб эълон қилиб, уларнинг муаммолари билан шуғулланади, – деди давлатимиз раҳбари.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 2 минг 815 нафар аёлнинг турмуш шароитини яхшилаш, ишсиз хотин-қизларни «Устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунармандчиликка жалб этиш чоралари белгиланди.

– Биз танлаган йўл – машаққат йўли. Қашқадарё бўйича улкан режаларимиз бор, жуда катта маблағ бериляпти. Энди энг асосий вазифа ва талаб – шу маблағни тўғри йўналтириб, одамлар манфаати учун ишлатиш, яхши шароит яратиш, – деди давлатимиз раҳбари.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo