
Шавкат Мирзиёев Нарендра Модини табриклади
17.09.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модига унинг 70 ёшлик таваллуд аёми муносабати билан самимий қутловларини йўллади.
Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Ҳиндистон халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилади.