icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

01.08.2020

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қарийб 50 йиллик фаолияти давомида улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани, Қорақалпоғистоннинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, шаҳар ва овулларни обод қилиш, аҳоли турмушини яхшилаш учун ўзини аямай меҳнат қилганини таъкидлади.

- Қорақалпоқ заминида, Орол ҳалокати юз берган ўлкада яшаб меҳнат қилиш – бу ҳақиқий матонат. Муса Ерниязов ана шундай қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди. У 18 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси деб аталмиш ўта масъулиятли ва шарафли вазифада самарали фаолият олиб боргани буни яққол тасдиқлайди, - деди давлатимиз раҳбари.

Муса Ерниязов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари сифатида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ривожлантириш учун муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга катта ҳисса қўшгани ёдга олинди.

- Аллоҳ таоло Муса оғани мана шундай муборак Қурбон ҳайити ва жума кунларида ўз раҳматига олганида ҳам бир хислат борлигидан далолат, дейиш мумкин. Барчамиз учун қадрли бу инсон ҳаётда ўзидан яхши ном, яхши из ва хотиралар қолдирди. «Юрт учун фидо бўлиш – ўлим эмас, аслида қайта туғилиш», дейди донолар. Муса Ерниязовнинг номи ва ёрқин хотираси ҳам бугун қайта туғилмоқда, тарих саҳифаларига абадий муҳрланмоқда, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шарап Уснатдинов, «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси бош муҳаррири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақличева, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Абатбай Данияров Муса Ерниязовнинг эл-юрт манфаати йўлидаги серқирра фаолияти, одамларга яхшиликларини эсга олди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Вазирлар Кенгаши аъзолари ва кенг жамоатчилик марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтириб, сурати тагига гуллар қўйди.

Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва фидойи инсон Муса Тажетдинович Ерниязовнинг хотираси халқимиз қалбида доим сақланиб қолади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo