icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

21.05.2020

Давлатимиз раҳбари бундан роппа-роса икки йил муқаддам – 2018 йил 20 май куни Андижон шаҳридаги янги уй-жойларни кўрган эди. Мазкур ҳудудда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, қўшимча турар жойлар қуриш бўйича топшириқ берганди. Шу асосида шаҳарда йигирмата 7 қаватли, иккита 16 қаватли уй барпо этилди.

Президентимиз ушбу мавзени бориб кўрди. Хонадонлардан бирида бўлиб, оила билан суҳбатлашди.

Уйлар жаҳон стандартлари асосида яхлит темирбетондан зилзилага бардошли қилиб қурилган. Бинонинг ташқи деворлари энерготежамкор базальт материали билан қопланган. Интернет тармоғи, видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Жиҳозлаш ишлари март ойида якунланиб, аҳолига тайёр ҳолда топширилди.

Мазкур уйлар ҳовлисида дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳ барпо этилган.

Маълумки, Андижон аҳоли зичлиги энг юқори ҳудудлардан бири. Бу янги уйларда шунча майдондаги бошқа лойиҳаларга нисбатан 2 баробар кўп хонадонлар жойлашгани маҳаллий шароит учун жуда муҳим. Шу боис хонадонларнинг нархи ҳам ҳамёнбоп.

Аҳолини турар жойлар билан таъминлашни изчил давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

– Камбағалликдан чиқишнинг энг асосий замини – уй-жой. Одамларнинг бошпанаси бўлса, ўзи ҳаракат қилиб, рўзғорини оёққа қўйиб олади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Туманлардаги аҳоли зич жойларга ҳам коммуникация олиб бориб, барча шароитларга эга кўп қаватли уйлар қуриш, замонавий қишлоқлар бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo