icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хусусий корхонада 1 минг 200 нафар аёл ишламоқда

21.05.2020

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги “ВБМ Текстиль Груп” масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.

Корхона биноси қарийб ўн уч йил қаровсиз ётган эди. Тадбиркорга «ноль» қийматда берилгач, вазият тамомила ўзгарди. 6,5 миллион доллар маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, Америка Қўшма Штатлари, Италия, Япониядан тикувчилик ва матога ишлов бериш дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. 

Замонавий қиёфа касб этган корхона ўн кун аввал фаолият бошлади. Бу ерда йилига ўртача 11 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

МДҲ мамлакатлари билан шартномалар имзоланган бўлиб, йилига 27 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш мўлжалланган. Бу географияни кенгайтириш мақсадида Европа Иттифоқи давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Корхонада 1 минг 200 нафар аёл иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

– Авваламбор, сизларни яқинлашиб келаётган улуғ айём билан табриклайман. Бу фабрика андижонликларга ўзига хос туҳфа бўлибди. Биз учун ҳар бир иш ўрни муҳим. Бу ерда шунча хотин-қиз ишли бўлганидан жуда хурсандман. Тадбиркорларимиз жаҳон бозорларига чиқмоқда. Бу – дунёқараш ўзгариши, имкониятлар натижаси, – деди Президент.

Мутасаддиларга пахта толасини қайта ишлашни чуқурлаштириб, қўшилган қиймат яратиш, корхоналарга қўшимча инвестициялар йўналтириб, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштиришга кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

Илгари вилоятда етиштирилган пахта фақат хомашё сифатида сотиларди. Бундан даромад 100 миллион долларга ҳам етмасди. Эндиликда қайта ишлаш ривожланаётгани натижасида жорий йилда қарийб 440 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. 2021 йилда бу кўрсаткични 527 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

“ВБМ Текстиль Груп” томонидан Андижонда тикувчилик ва жинси ишлаб чиқариш, мато тўқиш ва бўяш корхоналари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шу ерда 2020-2021 йиллар мобайнида вилоятда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo