icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Янги уйларнинг файзи ўзгача

28.03.2017

Президентимиз Кармана туманидаги Мустақиллик массивида барпо этилаётган қулай, арзон ва замонавий уй-жойлар, профилактика инспекторлари учун яшаш жойи, давлат идоралари раҳбарлари учун қурилган хизмат уйлари билан танишди. 

Қишлоқ жойларда қурилаётган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий массивлар мамлакатимиз қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилда Навоий вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 1 минг 185 уй-жой қурилиши режалаштирилган. 

Навоий вилояти Кармана тумани “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида янгиланган лойиҳалар асосида 32 хонадонга мўлжалланган икки қаватли ва 46 оила учун 2 сотихли уйлар барпо этилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори асосида қурилаётган уйлар аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Бугун мазкур маҳаллада 1 минг 23 хонадон бўлиб, аҳоли сони қарийб 5 мингга етди. Замонавий уйларда истиқомат қилаётганларнинг аксарияти ёш оилалардир. 

Президентимизнинг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ҳокимликлар ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Навоий вилоятида 2017-2018 йилларда 105 хизмат уйи қурилиши белгиланган бўлиб, жорий йилда 60 уй-жой учун пудратчилар танланиб, қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 

Кармана тумани раҳбарлари учун Мустақиллик массивида 9 хизмат уйидан 4 тасида қурилиш тугалланиб, коммуникация тармоқларига уланди. Қолган 5 уй мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади. 

Президентимиз янгиланган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар билан давлат идоралари раҳбарлари учун хизмат уйлари ёнма-ён қурилаётгани халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

2017 йилда профилактика инспекторлари учун 2 сотих бўлган ер участкаларида 3 хонали 94 уй-жой қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу уй-жойларни қуриш учун 12,2 миллиард сўм маблағ ажратилади. 

Бугунги кунда намуна сифатида Кармана тумани Мустақиллик массивида битта уй қуриб битказилди. 

Шавкат Мирзиёев Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи ёнидаги музей биноси, “Ҳунармандчилик маркази” мажмуаси, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона лойиҳалари билан ҳам танишди. 

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳаларни сифатли ва вақтида амалга ошириш, Чашма зиёратгоҳи майдонини янада кенгайтириш ва ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo