icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

05.05.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат  Мирзиёев 5 май куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиб, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Эпидемиологик вазият ривожини назорат қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ҳукуматларига ушбу хавфли касалликка қарши курашишда ўзаро мувофиқлаштирувни кучайтириш ва яқиндан ҳамкорликни давом эттириш бўйича топшириқлар берилди.

Пандемиянинг аввало Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалари учун салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида олдиндан чора кўриш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ўзаро савдода юқори ўсиш суръатларини ушлаб қолиш, транспорт қатновларини таъминлаш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, молия ва бошқа соҳаларда устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар тартибини биргаликда ишлаб чиқиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ўртасида мунтазам видеоанжуманлар ўтказиб туриш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбат ҳар доимгидек самимий, конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo