icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Мамлакатимиз илм-фани оғир жудоликка учради

19.04.2020

Ахборот технологиялари соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Жўра Абдуллаев шу йил 18 апрель куни 93 ёшида вафот этди.

Ж.Абдуллаев 1927 йил 21 февралда Тошкент шаҳрида туғилди.

1953 йилда Ўрта Осиё политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, Россия Фанлар академиясининг Автоматика ва телемеханика институти аспирантурасида таҳсил олди. 1959 йилда номзодлик, 1974 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги этиб сайланди.

Ж.Абдуллаев ўз меҳнат фаолиятини 1956 йили Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика ва автоматика институтининг кичик илмий ходими сифатида бошлади. Ушбу масканда катта илмий ходим, лаборатория мудири лавозимларида самарали меҳнат қилди. Кейинчалик Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Тошкент электротехника ва алоқа институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университети) ректори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти вазифасини бажарувчиси, механика ва информатика фанлари бўлими раиси, Информацион технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази бош илмий ходими каби масъул вазифаларда самарали хизмат қилиб, республикамизда малакали илмий кадрлар тайёрлаш, замонавий илм-фан тармоқларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг ахборот технологиялари соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган кўплаб мақолалари, китоб ва монографиялари юртимиз ва хорижий мамлакатлар илмий жамоатчилиги ўртасида яхши маълум.  Унинг бир қатор илмий ишланмалари иқтисодиётимиз тармоқларида муваффақиятли қўлланиб келмоқда.

Жонкуяр устоз, моҳир педагогнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.

Академик Ж.Абдуллаевнинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати” ордени ва “Шуҳрат” медали билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Жўра Абдуллаевнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, Б.Йўлдошев, И.Абдураҳмонов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo