icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг "Ренессанс Холдинг" компанияси делегациясини қабул қилди

09.03.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркиянинг етакчи инжиниринг ва қурилиш компанияси - "Ренессанс Холдинг" президенти Эрман Илижак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу учрашув ўтган ой Анқарада ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия музокараларининг мантиқий давоми бўлди.

Бугунги кунда «Ренессанс Холдинг» компанияси мамлакатимизда умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг етакчи металлургия корхоналари негизида замонавий объектлар – лойиҳавий қуввати йилига 60 миллион тонна бўлган мис бойитиш фабрикаси ва қуввати 1 миллион тоннагача бўлган металл прокати ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этиш лойиҳалари тайёрланмоқда.

Учрашувда ушбу лойиҳалар доирасидаги амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Туркия компаниясининг дастлабки босқичда Тошкент шаҳрида, кейинги босқичларда Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида илғор халқаро тажриба ҳамда технологияларни жалб қилган ҳолда кўп тармоқли шифохоналар ташкил этиш борасидаги лойиҳавий таклифлари тақдимоти ўтказилди.

Мазкур лойиҳалар давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилади, шунингдек, туркиялик шериклар шифохоналарни бошқариш ва юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлашда иштирок этади.

Бундан ташқари, муҳим ижтимоий объектларни реконструкция қилишда, инжиниринг, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo