icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент шаҳридаги инвестиция лойиҳалари бўйича топшириқлар берилди

07.03.2020

7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Пойтахтимизда 2020-2022 йилларда умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Уларнинг 122 таси давлат дастури, 640 таси ҳудудий инвестиция дастурлари доирасидадир.

Хусусан, саноат соҳасида 1 миллиард 890 миллион долларлик 242 та лойиҳа, хизмат кўрсатиш йўналишида 4 миллиард 966 миллион долларлик 337 лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланган. Замонавий турар жой қурилиши бўйича 3 миллиард 328 миллион долларлик 183 та объект бунёд этилиши кўзда тутилган.

Йиғилишда ҳар бир тумандаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

«Сергели» индустриал парки» кичик саноат зонасида амалга ошириладиган умумий қиймати 350 миллион долларлик, Яшнобод туманидаги Технопаркда умумий қиймати 418 миллион долларлик лойиҳалар уларнинг энг муҳимларидан.

Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудида ташкил қилинадиган Тошкент ишбилармонлик маркази, «Юнусобод сити»даги замонавий турар жой, кўнгилочар ва ишбилармонлик марказлари ҳам шаҳар ривожига хизмат қилади.

– Инвестиция ва экспортдан мақсад – ишчи жой, қўшимча даромад. Тошкентда бу борада жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти. Шунинг учун ҳар бир туман кесимида кичик ва ўрта корхоналарни ўрганиб, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқимизга кафолатланган даромад манбаи яратиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда.

2020 йилда жами 4,8 миллиард доллар инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида 400 дан ортиқ лойиҳалар фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Булар доирасида 32050 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йилда 710,5 миллион доллар миқдорида экспорт қилиниши мўлжалланган. Шундан қарийб 674 миллион доллари саноат маҳсулотлари, 36,5 миллион доллари мева-сабзавот маҳсулотларига тўғри келади.

– Олтиариқ тумани 120 миллион долларлик экспорт қиляпти. Тошкентдагидек саноат объектлари, коммуникация уларда йўқ. Пойтахтда зарур инфратузилма бор! Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди. Энди туман раҳбарлари тадбиркорликни ривожлантириб, тадбиркорларни айланма маблағлар билан таъминлаб, экспортига кўмаклашиб, улар билан манзилли ишлаши керак. Сизлар ўзгармас экансиз, вазият ўзгармайди, – дея таъкидлади Президент.

 Инвестициялар жалб этиб, зарурат бўлса, ташқи бошқарувга бериб, саноатнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo