icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор

07.03.2020

Бугун Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

– Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари. 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёлларимиз оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал 128-ўринни эгаллаб турган эдик.

Муҳтарама аёлларнинг 16 нафари Ватанимизнинг энг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Уларнинг сафи тобора кенгайиб боряпти. Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.

Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo