icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент халқ билан мулоқот қилиб, мутасаддиларга топшириқлар берди

28.02.2020

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

- Сизлар билан, халқ орасида юриб, ислоҳотларимизни амалга ошираётган одамлар билан суҳбат қилиб, мавжуд муаммо ва масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилгани келдим. Шунинг учун ёдланган гапларни гапирмасдан, кўпроқ савол бериб, таклифларингизни айтсангизлар, хурсанд бўламан, - деди Шавкат Мирзиёев.

Яшнобод туманида 18 мингдан зиёд иқтисодий фаол аҳолига иш ўринлари зарурлиги, бандликни ошириш учун тадбиркорликни жадал ривожлантириш кераклиги қайд этилди. 

Ўтган йили туманда инвестициялар 1,3 баробар, саноат 12 фоиз, қурилиш 26 фоиз, хизмат кўрсатиш 28 фоиз ўсган. 445 миллиард сўм сармоя ҳисобидан 16 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилган. 

2020-2022 йиллар учун қиймати 8,5 триллион сўм бўлган 61 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.

Кичик корхоналар ташкил этиш учун туманда резерв ва имкониятлар етарли экани, маҳалла институти бу борада фаоллик кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.

Мактабгача таълим муассасаси қуриш, мактабларни капитал таъмирлаш, замонавий клиникалар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш бутун жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклиги қайд этилди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

- Яшнобод ўз номига муносиб яшнаб туриши, қуйи тизимда ишни ташкил қилиш бўйича намуна бўлиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Очиқ мулоқотда аҳоли ва тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини айтди. Президентимиз билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo