icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Янги мавзега замонавий ширкат хизмат кўрсатади

28.02.2020

Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани Авайхон маҳалласида бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирди.

Бу ерда жами 1 минг 120 та хонадондан иборат 17 та кўп қаватли уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган. Бугунги кунда 5 та турар жой қад ростлаб, ички пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбари хонадонлардан бирини кириб кўрди, уйларнинг қурилиш технологияси ва энергия тежамкорлигига эътибор қаратди.

Ташқи деворлар базальт материали билан қоплангани об-ҳаво таъсирини камайтириб, хонадонларнинг қишда исиқ, ёзда салқин бўлишини таъминлайди. Яна бир самарали томони – бу тўлиқ маҳаллийлаштирилган маҳсулот.

Президентимиз маҳаллий материалларни кўпроқ ишлатиб, уйларнинг нархини арзон қилиш, уларни турли соҳа вакиллари билан бирга кам таъминланганларга ҳам ажратиш бўйича кўрсатмалар берди. Кредит муддатини узайтириш, ижарага бериш орқали камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

- Шаҳарларда одамлар коммунал хизматлар сифатсизлигидан норози. Биноларни эксплуатация қиладиган барқарор ташкилотлар, малакали кадрлар етишмайди. Янги объектлар эски тармоқларга улаб қўйилади. Бутун квартал бирданига узоқдаги станциядан иситилади. Аслида, ақл билан қилинса, коммунал тўловларни 50 фоизгача арзонлатиш мумкин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Янги мавзеда автоном иссиқлик станцияси қуриш, иморатларни эксплуатация қиладиган ва сифатли хизмат кўрсатадиган замонавий ширкат ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Ҳудудда яна бир нечта 9, 16  ва битта 25 қаватли турар жой барпо этилиши режалаштирилган. Лойиҳада замонавий қурилиш нормалари билан бирга миллий қадриятларимиз, турли маросимлар учун қулайликлар ҳам инобатга олинган. Барча уйларни 2020 йил сентябрда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Шунингдек, мактаб, болалар боғчаси, дам олиш ва спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, кўп қаватли автотураргоҳ барпо этилиши лойиҳалаштирилган.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo