Э.А.Салиевни Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
13.01.2020
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Салиев Эргаш Алибекович Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев