icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди

28.12.2019

«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаб, ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқишига ҳисса қўшган қурувчи ва кимёгарларга ҳамда чет эллик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

– Бундай муҳим, замонавий ва инновацион лойиҳалар Навоий вилояти иқтисодиёти ва унинг «локомотиви» бўлган саноат соҳасини янгилаш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли ва бюджет даромадларини жадал оширишга хизмат қилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Янги корхонада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Улар шу пайтгача катта валюта эвазига импорт қилинарди. Айниқса, кичик бизнес субъектлари бу масалада жуда қийналарди.

Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси юртимиз корхоналарини зарур хомашё билан таъминлайди. Шунингдек, ҳар йили 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Давлатимиз раҳбари «Навоийазот» жамиятидаги учта йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш осон бўлмаганини қайд этди.

- Ҳар қанча қийин бўлса ҳам, катта марраларни мақсад қилиб қўйиб, ташаббус кўрсатиб, фидойилик билан меҳнат қилсак, албатта уларга эришамиз, - дея таъкидлади Президент.

Лойиҳа Хитойнинг "China CAMC Engineering Co., LTD" ва "HQC Shanghai Company" компаниялар консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг салоҳияти бундан-да юқори экани, уларни ишга солиш учун зарур шароит ва мутахассислар борлигини қайд этди.

– Саҳро бағрида Навоий ва Зарафшон каби шаҳарларни, саноат минтақасини барпо этган вилоятнинг меҳнаткаш, мард ва олижаноб аҳолиси янги Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшади, – дея ишонч билдирди давлатимиз раҳбари.

Президент рамзий тугмани босиб, корхонани ишга туширди.

Маросимда меҳнат фахрийлари, ёшлар, хитойлик муҳандислар сўзга чиқди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo