icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент янги корхоналарнинг иқтисодий самарадорлиги ва экологик тозалигига алоҳида эътибор қаратди

28.12.2019

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Навоийазот” акциядорлик жамиятида барпо этилаётган янги корхоналар қурилишини бориб кўрди. 

“Навоийазот” АЖ қарийб 9 минг ишчи-муҳандис меҳнат қиладиган, 70 дан ортиқ ноёб маҳсулот ишлаб чиқарадиган улкан корхонадир. Уни модернизация қилиш, қувватини кенгайтириш мақсадида учта йирик инвестицион лойиҳа режалаштирилган эди.  
 
Давлатимиз раҳбари шулардан иккитаси – аммиак ва карбамид ҳамда азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилишини кўздан кечирди. 

 Биринчи лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 1 миллиард доллар бўлиб, унинг самарасида йилига 660 минг тонна аммиак ва 580 минг тоннадан зиёд карбамид олиш имконияти яратилади. 500 га яқин иш ўрни пайдо бўлади. Корхонани келгуси йили ишга тушириш, йилига 136 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. 

Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» ва «Mitsubishi Corporation» компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда қурилаётган янги корхонада замонавий технологиялар қўлланиши эвазига йилига 735 миллион киловатт-соат электр энергияси тежалади, атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид газлари миқдори ҳам камаяди.

Президентимиз корхонанинг ишчи ва муҳандислари билан суҳбатлашди. Бундай ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳимлигини, юқори самарадорлиги билан кўплаб тармоқларга, халқимизга катта манфаат келтиришини таъкидлади. 

«Навоийазот»да қурилаётган яна бир йирик корхона – Азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуасидир. Умумий қиймати 217 миллион долларга тенг ушбу объект Швейцариянинг “CASALE SA” компанияси билан ҳамкорликда бунёд этилмоқда.  

Бу корхона йилига 500 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга бўлади. Ҳозирги кунда ускуна ва жиҳозлар ўрнатилиб, қурилиш-монтаж ишлари якунланмоқда. Уни 2020 йил февраль ойида ишга тушириб, март ойида биринчи маҳсулот чиқарилиши режалаштирилган. 

Шу тариқа 55 йил олдин қурилган, ҳар томонлама эскирган азот кислотаси цехлари фойдаланишдан чиқарилади. Энг муҳими, 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун электр энергияси сарфи 18 баробар камаяди, ҳавони ифлослантирадиган 150 минг тонна миқдоридаги газлар тутиб қолинади.

Давлатимиз раҳбари бу омил Навоий вилояти экологияси, ҳаво мусаффолиги, аҳоли саломатлиги учун ғоят муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Айтиш жоиз, дунёда бу турдаги заводлар фақат икки давлатда – Франция ва Чехияда мавжуд, “Навоийазот”да барпо этилаётгани учинчиси ҳисобланади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo