icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Грант маблағларидан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди

25.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни грант маблағларини фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини яхшилаш, шу мақсадда грантлар, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан алоқаларни ривожлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 октябрдаги “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида бу борада янги вертикал тизим яратилди. Грантларни координация ва мониторинг қилиш, донорлар билан ишлаш бўйича Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ваколатли орган этиб белгиланди, вазирликда янги департамент ташкил этилди.

Йиғилишда ҳозиргача мавжуд бўлган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Масалан, ҳозирда республика бўйича 667 миллион доллар грант ҳисобига 160 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Лекин ушбу лойиҳалар ҳолати, маблағларни ўзлаштириш самарасини баҳолаш, мақсадли ишлатиш устидан назорат механизми йўқ. Грантлар ҳисобига ишга туширилган объектлар ва ускуналардан, лойиҳалар доирасида орттирилган тажрибадан самарали фойдаланилмаяпти. Илм-фан, инновация, экология каби соҳаларга грантлар кам жалб этилаяпти.

Шу боис грант маблағларини фаол жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича навбатдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Ҳар бир устувор соҳа ва тармоқ бўйича янги грант маблағларини жалб этиш бўйича топшириқлар берилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига грантлар ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларнинг натижадорлигини баҳолаш бўйича янги тизим яратиш вазифаси қўйилди. 

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига хориждаги ваколатхоналар билан биргаликда халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2020 йилда грантлар жалб этиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиши, бу маблағлар устувор мақсадларга ва аниқ лойиҳаларга йўналтирилиши зарурлиги таъкидланди.  

Мисол учун, соғлиқни сақлаш тизими бўйича онкология, болалар хасталиклари ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар, лабораториялар ташкил этиш каби устувор йўналишларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЖАЙКА, КОИКА каби донорлар маблағларини жалб қилиш мумкин. 

БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондига ҳам грантлар келишини кўпайтириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Беғараз ёрдам ҳисобига хорижий мутахассислар ва волонтёрларни жалб этиш кўламини кенгайтириш, улар билан доимий мулоқот олиб бориб, тажрибасидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. 

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo