icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Япония тадбиркорларини Ўзбекистонга таклиф этди

18.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида Япония ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.   

Унда JETRO, JICA, JABIC, NEDO, JOGMEC, Mitsubishi, Itochu, Sumitomo, Marubeni, Isuzu каби корпорация ва компаниялар, молиявий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди. 

Учрашув аввалида 16 декабрь куни Токиода бўлиб ўтган Япония-Ўзбекистон бизнес форуми натижалари ҳақида ахборот берилди.

Президентимиз Япония компаниялари ва молиявий тузилмаларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этишга таклиф этди. 

– Япония – бизнинг стратегик шеригимиз. Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқлари ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича ҳамкорликда кўп ишлар қилинди. Биз бу алоқалар тарихида янги саҳифа очиш ниятида келдик. Савдо, энергетика, геология, кимё, транспорт, туризм, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш тармоқларида имкониятлар, янги лойиҳалар кўп, – деди Шавкат Мирзиёев.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар фаол жалб этилмоқда. Хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Улар фаолиятини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш учун зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бизнесни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларга барҳам берилди, ташқи савдо ва божхона-тариф назорати сезирларли даражада қисқартирилди.  

Ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган ушбу янгиланишлар натижасида Жаҳон банкининг "Бизнесни юритиш – 2020" рейтингида Ўзбекистон охирги бир неча йил ичида 100 поғонага кўтарилиб, 69-ўринни эгаллади ҳамда йигирмата энг намунали ислоҳотчи давлат қаторига  кирди. Янги корхона очиш қулайлиги бўйича мамлакатимиз илк бор дунёда саккизинчи ўринни эгаллади.
 
Президентимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ортга қайтмаслигини, иқтисодиёт изчил модернизация қилинишини таъкидлади. 

Япониялик тадбиркорлар юртимиздаги ўзгаришларни юқори баҳолади. Валюта тизимининг либераллаштирилиши, виза олиш тартибининг соддалаштирилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар яратганини таъкидлади. Улар Ўзбекистон Президентининг расмий ташрифи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янги мазмун билан бойитишига ишонч билдирди. 

Учрашувда икки мамлакат компаниялари ва молиявий ташкилотлари ўртасидаги шерикликни янада ривожлантириш масалалари, қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро товар етказиш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo