icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Нагоя университетига ташриф буюрди

18.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги навбатдаги муҳим манзил Нагоя университети бўлди. 

Нагоя университети дунёдаги энг нуфузли илм-фан ва таълим масканларидан, қитъадаги ўнта энг намунали олий таълим даргоҳларидан биридир. 

Мазкур университетда дунёга машҳур кўплаб олимлар таълим олган ва меҳнат қилмоқда, бу ердан физика ва кимё фанлари бўйича олти нафар Нобель мукофоти совриндорлари етишиб чиққан. 

Бугунги кунда университетда 16 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Шундан 2,6 минг нафари хорижий мамлакатлар, 30 нафардан ортиғи Ўзбекистон ёшларидир. Ҳозирга қадар мазкур университетда 400 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ва тадқиқотчи таълим олган.

2010 йилда Тошкентда Нагоя университетининг ваколатхонаси очилган эди. Бугунги кунда мазкур ваколатхона мамлакатларимиз олий ўқув юртлари учун таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Бевосита университет иштирокида икки мамлакатда мунтазам ўтказилаётган Ўзбекистон – Япония талабалар академик форуми ва олий ўқув юртлари ректорларининг анъанавий конференциялари илмий ҳаётимизда катта роль ўйнамоқда. 

Давлатимиз раҳбари университет фаолияти билан танишди, унинг президенти Сейичи Мацуо билан учрашди. Учрашувда қатор Нобель мукофоти совриндорлари ва бошқа олимлар иштирок этди.

 – Сизнинг юртимизга илмий ҳамкорлигимизни ривожлантириш борасида қилаётган катта хизматларингизни алоҳида қадрлаймиз. Айниқса, ўтган йили Нобель мукофоти совриндори, профессор Рёжи Ноёри жаноблари билан биргаликда Ўзбекистонга ташрифингиз мамлакатимиз илмий ҳаётида муҳим воқеа бўлди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Сейичи Мацуонинг Ўзбекистон илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эътиборга олиб, яқинда Тошкент давлат техника университети илмий кенгаши уни университетнинг фахрий ректори этиб сайлади. Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси профессор Ноёрига фахрий академик унвони берилди.

Учрашувда Президентимиз Сейичи Мацуо ва Рёжи Ноёрини ушбу унвонлар билан табриклади.

Учрашувда академик алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишларида қўшма илмий тадқиқотларни амалга оширишга келишиб олинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo