07.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Қонуни
Қонунчилик палатаси томонидан2019 йил 18 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, №2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил,
№12, 269-модда; 1997 йил, №2, 56-модда, №9, 241-модда; 1998 йил, №5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, №1, 20-модда, №5, 124-модда, №9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, №7–8, 217-модда; 2001 йил, №1–2, 11, 23-моддалар, №9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, №9, 165-модда; 2003 йил, №5, 67-модда; 2004 йил, №1–2, 18-модда, №9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, №12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, №4, 166-модда, №6, 248, 249-моддалар, №9, 422-модда, №12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, №4, 177, 187-моддалар, №9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, №1, 1-модда, №4, 136-модда, №9, 335-модда, №12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, №6, 231-модда, №9, 334, 336, 337, 342-моддалар, №12, 477-модда; 2011 йил, №4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, №12/2, 363-модда; 2012 йил, №1, 3-модда, №9/2, 244-модда, №12, 336-модда; 2014 йил, №9, 244-модда; 2015 йил, №8, 310, 312-моддалар, №12, 452-модда; 2016 йил, №4, 125-модда, №9, 276-модда, №12, 385-модда; 2017 йил,№3, 47-модда, №6, 300-модда, №9, 506, 510-моддалар, №10, 605-модда; 2018 йил, №1, 1, 5-моддалар, №4, 218, 224-моддалар, №7, 430, 431-моддалар, №10, 679-модда; 2019 йил, №1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, №3, 161-модда, №5, 259, 267-моддалар,№7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
1) 52-модданингиккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 1–4, 8 ва 9-бандларида назарда тутилган ҳолларда ҳимоячидан воз кечишга йўл қўйилмайди»;
2) 60-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Вояга етмаган гумонқилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки жабрланувчининг илтимосига кўра, ишда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган шахслар билан бир қаторда унинг катта ёшдаги яқин қариндошларидан бирининг ёки ўзи ишонадиган бошқа шахснинг қонуний вакил сифатида иштирок этишига йўл қўйилиши мумкин»;
учинчи қисмитўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
3) 61-модданингбиринчи ва иккинчи қисмлариқуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахснинг суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга чақирилганлигидан хабардор бўлиш; ўзи вакиллик қилаётган қамоқдаги шахс билан холи учрашиш; ўзи вакиллик қилаётган шахс ушбу Кодексга мувофиқ эга бўлган процессуал ҳуқуқларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Қонуний вакил: ўзи вакиллик қилаётган шахсга нисбатан ўтказиладиган процессуал ҳаракатларда иштирок этиши;суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг чақирувларига биноан ҳозир бўлиши; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар орқали тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт»;
4) 121-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилиш қонуний вакили ёки катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки жабрланувчининг вакили иштирокида уларнинг розилиги билан ўтказилади. Кўрсатилган шахслар сўроқ қилувчининг рухсати билан гувоҳ ёки жабрланувчига саволлар беришлари мумкин»;
5) 181-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мураккаб тиббий текширув усулларидан, шунингдек кучли оғриқ бериш билан боғлиқ усуллардан мажбурий фойдаланишга фақат экспертиза ўтказилаётган шахснинг розилиги билан, агар ушбу шахс вояга етмаган ёки унинг руҳий ҳолати бузилган бўлса, унинг қонуний вакилининг, васийсининг ёки ҳомийсининг розилиги билан йўл қўйилади»;
6) 196-модданинг биринчи қисмидаги«ўн олти ёшга тўлмаган» деган сўзлар «вояга етмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 442-модданинг тўртинчи қисмиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вояга етмаган гувоҳ сўроқ қилиниб бўлгач, суд бу гувоҳнинг мажлис залида қолиши зарур деб ҳисоблайдиган ҳолларни мустасно этганда, суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши лозим»;
8) 552-модданинг матнидаги «иштирок этишга ҳақлидир» деган сўзлар «иштирок этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 553-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вояга етмаган гумон қилинувчини ва айбланувчинисўроқ қилиш ҳимоячи, қонуний вакил иштирокида амалга оширилади.
Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ якунлангач, ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишишга ва у ҳақдаўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақли.
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак»;
10) 559-модданинг биринчи қисмидаги «иштирок этишга ҳақли» деган сўзлар «иштирок этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги
ЎРҚ–139-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда;2018 йил, № 7, 431-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 10-модда:
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат боланинг шахси, уй-жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайдиҳамда болани эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноқларга солишдан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, ҳуқуқбузарликлар ва ғайриижтимоий ҳаракатлар содир этишга жалб этилишидан ҳимоя қилинишини амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат:
болага нисбатан эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларининг олдини олиш, шунингдек уларнинг содир этилишига имкон бергансабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш;
эксплуатация ва зўравонликка дучор бўлган болаларга зарур педагогик, психологик, тиббий, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўради»;
2) қуйидаги мазмундаги 111-модда билан тўлдирилсин:
«111-модда. Жиноят процессининг иштирокчиси бўлган бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатлари
Давлат судга қадар иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида болаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган барча процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши ҳамда бу ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши бўйича чоралар кўради.
Болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар беришга ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланади.
Судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси жараёнида болаларга нисбатан улар қонуний вакилларининг иштирокисиз амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларни бажариш тақиқланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вояга етмаган шахсга нисбатан процессуал ҳаракатлар унинг катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки ушбу шахснинг бошқа қонуний вакили иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Вояга етмаган шахснинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар бўйича судга қадар иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Боланинг ва унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз кечиши ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қонун ҳужжатларида жиноят процессининг иштирокчилари бўлган болалар учун бошқа кафолатлар ҳам назарда тутилиши мумкин».
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев