icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро тиббий объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

11.03.2017

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. 

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ этилмоқда. Касалликларни профилактика қилиш ва самарали даволаш мақсадида тиббиётнинг барча бўғинлари такомиллаштирилмоқда, жойларда замонавий шифохоналар ташкил этилмоқда. 

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1998 йил 10 ноябрдаги фармони асосида Бухоро шаҳар касалхонаси негизида ташкил этилган бўлиб, 255 ўринга эга. 

Ушбу муассаса биносини жаҳон стандартларига мос таъмирлаш, бўлимларни замонавий тиббий технологиялар, асбоб-ускуналар билан таъминлаш, янги қабулхона, реанимация, компьютер-томография, операция қилиш хоналари қуриш мўлжалланмоқда. Бу ерга янги тез тиббий ёрдам машиналари олиб келинади. 

Тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтириш халқимизни рози қилишда муҳим аҳамиятга эга, деди давлатимиз раҳбари. Айниқса, шошилинч тиббий ёрдам тизимини дунё талаблари даражасига олиб чиқиш, унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш аҳолининг ҳам, бугунги замоннинг ҳам талабидир. 

Президентимиз Республика урология марказининг Бухоро филиалида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари лойиҳаси билан танишди. 

Режага кўра мазкур муассасада эндоурологик операциялар, масофавий литотрипсия, ультратовуш ва рентген текшируви хоналари, уродинамик лаборатория қурилади, замонавий тиббий ускуналар олиб келинади. 

Президентимиз Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги ўқув биноси ва клиникаси қурилиши лойиҳаси билан танишди. 

Институтда ҳозирги кунда 1 минг 924 талаба, етти йўналиш бўйича 49 магистр, қирқ икки йўналиш бўйича 277 клиник ординатор таҳсил олмоқда. 

Юқори малакали шифокор кадрларни тайёрлаш замонавий моддий-техник база ва жаҳон андозалари даражасидаги биноларга эга бўлган олий ўқув юрти фаолиятига бевосита боғлиқ. Бухоро давлат тиббиёт институти учун 900 ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси, 200 ўринли таркибий-функционал бўлимлардан ташкил топган клиника қурилиши ва уларнинг замон талабларига мос жиҳозланиши шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. 

Соҳада етук мутахассисларни тарбиялашда дунё тажрибасидан фойдаланиш, хориждаги етакчи олий таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, аҳолининг тиббий маданиятини янада ошириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. 

Президентимиз Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси тизимида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари лойиҳасини кўздан кечирди. 

Кейинги йилларда туман тиббиёт бирлашмасида қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 2014 йилда 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника қурилган. 2015 йилда ҳар бири 30 ўринли бўлган шошилинч тиббий ёрдам ва режали хирургия бўлимлари биноси барпо этилган. 2016 йилда 131 ўринли туғруқ комплекси, болалар ва юқумли касалликлар бўлимлари капитал таъмирланган. 

Жорий йилда бу борадаги ишларни давом эттириб, терапия, зарарсизлантириш, қон қуйиш, лаборатория бўлимларини капитал таъмирлаш, патанатомия бўлими, тозалаш қурилмаси, дорихона ва бошқа биноларни қуриш режалаштирилган. Бу беморларга тез ва сифатли ёрдам кўрсатиш, санитария-гигиена ҳолатни яхшилаш, тиббий маданиятни юксалтиришга хизмат қилади. 

Давлатимиз раҳбари қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштиришда аҳолининг талабларини ҳисобга олиш, улардаги тиббий жиҳозлардан унумли фойдаланиш, пунктларга малакали кадрларни ишга жалб этиш, касалликларни самарали даволаш билан бирга уларни профилактика қилиш бўйича зарур топшириқлар берди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo