Э.О.Турдимовни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида
11.01.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ:
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев