Жон МакГрегорни «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
29.08.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ўзбекистон билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги кўпқиррали ўзаро самарали ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт, экология, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлик соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси, Ўзбекистон Республикасининг глобал ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган тинчлик, барқарорлик ва қатъий ўсишни таъминлашга йўналтирилган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев