icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Йўловчилар манзилга тез ва хавфсиз етиб боради

10.03.2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро темир йўл вокзалида йўловчилар учун яратилган шароитларни бориб кўрди. 

Узоқ истиқболга мўлжалланган махсус дастурлар, лойиҳалар асосида ушбу соҳада кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бунинг самарасида ўтган йилларда янги темир йўл линиялари барпо этилиб, мавжудлари реконструкция қилинди ва электрлаштирилди. Янги йўналишлар ташкил этилиб, янги вокзаллар қурилди, мавжуд темир йўл вокзаллари таъмирланди. 

Мазкур вокзал Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 6 мартдаги 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникациялари ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури тўғрисидаги қарорига асосан янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган. 

Вокзал ичида VIP ва турли хизматлар кўрсатиш заллари, тиббиёт, она ва бола, дам олиш хоналари, кутубхона, буфет, савдо шохобчалари мавжуд. Бино ташқарисида 4 янги чиптахона ва фаввора қурилди. 

Майдони 2,9 гектар бўлган вокзал бир вақтнинг ўзида 500 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатади. Бир кеча-кундузда 2 мингдан ортиқ йўловчини кутиб олиб, жўнатиш имкониятига эга. 

Давлатимиз раҳбари шу ерда Бухоро – Мискин темир йўл қурилишининг бориши билан танишди. Ушбу темир йўл 350 километрдан зиёд. Лойиҳанинг умумий қиймати 283 миллион долларни ташкил этади. 

Бухоро – Мискин йўналиши бўйича қуриладиган темир йўлда 8 темир йўл станцияси ва разъездлар барпо этиш белгиланган. 

2015 йил 6 ноябрда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Испаниянинг “PATENTES TALGO, S.L.U” компанияси ўртасида яна 2 юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд харид қилиш бўйича шартнома имзоланган эди. Шартномага мувофиқ, ушбу замонавий электропоездларнинг биттаси мамлакатимизга олиб келинди. 

Президентимиз мазкур янги “Afrosiyob” электропоездининг имкониятлари, йўловчилар учун яратилган қулайликлар билан танишди. 

Янги замонавий электропоезд олдингиларига қараганда кенг имкониятга эга. Хусусан, шу вақтга қадар ҳаракатланаётган юқори тезликдаги электропоездлар 215 йўловчи сиғимига эга бўлиб, 2 Vip, 2 "бизнес" ва 4 "эконом" тоифали вагонлардан иборат. Янги поезд 287 йўловчи сиғимига эга. Унда "эконом" тоифали вагонлар сони 2 та кўп. 

Тез кунларда замонавий электропоезднинг иккинчиси ҳам олиб келинади. Поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш баробарида қўшимча иш ўринлари яратилиб, 15 машинист ва 50 га яқин вагон кузатувчисини иш билан таъминлаш кўзда тутилган. 

“Ўзтемирйўлмаштаъмир” шўъба корхонаси ҳудудида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларга хизмат кўрсатиш цехи қурилмоқда. Бу ҳам янги иш ўринларини кўпайтириш имконини беради. 
logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo