icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раисини қабул қилди 

07.10.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни қутлар экан, олий даражадаги ўзаро ишончга асосланган мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган юксак даражага кўтаришга хизмат қилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Шу муносабат билан Тожикистон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин далилидир.

Олий мартабали меҳмон, ўз навбатида, Президентимизга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда ўзаро алоқалар барча даражаларда фаоллашгани қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Чегарадош ҳудудлар ўртасида, маданий-гуманитар соҳада алмашинувлар кенгаймоқда.

Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга муҳим аҳамият қаратилмоқда. 

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўмиталар ва парламентлараро гуруҳлар даражасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнгида Шукуржон Зуҳуров Тожикистон парламенти қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.

Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси жорий йил декабрь ойида мамлакатимиз парламентига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo